Жорий йилнинг 28 март куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ташкил этилган Бўш иш ўринлари ярмаркасида бошқарма бошлиғининг

маърузаси

   Мухтарам Президентимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилмокда.
   Мазкур йўналиш бўйича Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан бир қатор хужжатлар қабул қилинган.
Ушбу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлик тизимидаги вилоят корхона ва ташкилотлар томонидан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ва унинг Самарқанд филиали ва соҳа йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
 
   Давомини юклаш (MS Word 28 КБ)

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали талабалари ҳамда соха корхона ва ташкилотлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдаги бошқарма бошлиғининг

маърузаси

         Ассалому алайкум, ҳурматли талабалар ва ТАТУ Самарқанд филиали профессор ўқитувчилари.

         Бугунги учрашувимиз нечоғли долзарб эканлигини замонни ўзи кўрсатиб бермоқда, зеро ахборот технологиялари олийгоҳида олинаётган таълимнинг жамиятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ўрни беқиёсдир.

         Дунёнинг энг бой кишилари, масалан Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Джефф Безос ва энг бой компаниялари қаторидаги Microsoft, Facebook, Amazon айнан IT йўналишига тегишлидир.

Бундан ташқари, энг катта маош олувчи касблар ўртасида ахборот технологиялари соҳаси дунё бўйича 8 ўринни эгаллайди. Ўтган йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда иш берувчиларнинг эълонлари асосида ўтказилган мониторинг натижасида эълон қилинган вакант ўринлардан энг катта ойликлар ахборот технологиялари мутахассисларига тўғри келаётганлиги аниқланди. 

Давомини юклаш (MS Word 18,6 КБ)